Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Жорий йилнинг 15 январ кунидан бошлаб хафтанинг якшанба ва пай | Istanbul2020

Жорий йилнинг 15 январ кунидан бошлаб хафтанинг якшанба ва пайшанба кунлари «Uzbekistan Airways» компанияси Бухородан Истанбулга авиа-рейсларни амалга оширишни бошлади.

Бугунги кунда «Uzbekistan Airways» Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарларидан Истанбулга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйган эди.

Истанбулга авиақатновлар ҳафта давомида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда:

- Фарғонадан ҳафтасига уч марта - душанба, чоршанба ва шанба кунлари;

- Самарқанддан ҳафтасига уч марта - душанба, чоршанба ва жума кунлари;

- Урганчдан ҳафтасига икки марта - сешанба ва жума кунлари.

Авиалайнерлар Тошкентдан Истанбулга ҳар куни парвоз қилади.