Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Талабалар_учрашув Жорий йилнинг 6 март куни Бош консулхона, | Istanbul2020

#Талабалар_учрашув

Жорий йилнинг 6 март куни Бош консулхона, Ўзбекистон Бутунжаҳон ёшлар ассоциацияси Туркия вакиллиги ва Туркиядаги ўзбек талабалари томонидан Истанбул шаҳридаги “Ўқчилар вақфи” биносида А.Навоий, Х.Бойқаро, З.Бобур, М.Улуғбек ва А.Қушчи ижоди ва ҳаётига бағишланган “Мовароуннаҳр-2022” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида Туркия олий таълим билим юртларида ўқиётган талабалар, “Özbekistan kultur dayanışma ve işbirliği derneği”, “Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жамияти”, “Азон.уз”, “Ислом.уз” талеграм каналлари, “Turqua Group” таълим ва консалтинг маркази масъуллари иштирок этдилар.

Иштирокчи ва талабалар шеър, ғазал, туюқ, муҳаммас ўқиш билан бирга ўзларининг фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Жажжи ватандошларимиз томонидан ватан соғинчи ҳақида ёдлаган шеърлари йиғилганларда ўзгача кайфият шакллантирди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлдилар.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona