Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бош консулхона ходимлари томонидан Жаҳон турк савдо платформас | Istanbul2020

Бош консулхона ходимлари томонидан Жаҳон турк савдо платформаси (DTTP – Dünya türk ticaret platformu) мутасадди ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда DTTPнинг раҳбари Ахмет Ортатепе, бўлим бошлиғи Сердар Шаҳин ва “Tassol Solder” корхонаси раҳбари Барбарос Сайил қатнашдилар.
Ўзаро суҳбат мобайнида Ўзбекистон дипломатлари турк тадбикорларини 2022 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган инвест-форумга таклиф қилдилар. Қолаверса, уларга Ўзбекистондаги инвестиция киритилиши мумкин бўлган соҳа ва лойиҳалар рўйхати ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди.
А.Ортатепе томонидан DTTP нинг асосий мақсади – турк давлатлари ташкилоти аъзо мамлакатларининг иқтисодий жиҳатдан алоқаларини яхшилаш эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, DTTP Бош консулхона томонидан ташкил этиладиган маданий, ижтимоий, иқтисодий ва шу каби бошқа тадбирларда ҳам фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

@istanbul2020Boshkonsulxona