Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қисқа муддатли Туркия ҳудудида рўйхатдан ўтиш (kısa dönem ika | Istanbul2020

Қисқа муддатли Туркия ҳудудида рўйхатдан ўтиш
(kısa dönem ikamet izni) тартиби:

1. Мурожаат
Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармасининг туман бўлимига (Goç idare) мурожаат этилади (başvuru);

2. Суғурта
Соғлиғини суғурта қилинади, ёшга қараб 750-1800 ТЛ;

3. Яшаш жойини белгилаш
Ижара шартномаси (нотариал тасдиқланган шакли, кадастр нусхаси, хокимиятдан адрес хақида маълумотнома, кадастр нусхаси олинмаганда турк фуқаросидан нотариал тасдиқланган тилхат);

4. 4 дона биопаспорт учун фото-сурат

5. Солиқ идорасига тўловлар
- ягона кирганлик виза тўлови – 1033 ТЛ (узатилаётганда тўланмайди);
- яшаш учун рухсатнома тўлови (икамет изни харжи) – 80 доллар (18 ёшдан кичкиналарга 40 доллар);
- карта тўлови – 160 ТЛ;

6. Учрашув куни ва вақтини белгилаш
Учрашув куни ва вақтини белгилаш, ўша куни юқоридаги ҳужжатларни ва паспорт асл нусхасини олиб Гоч идорасига олиб бориш;

7. Мурожаатни кўриб чиқиш
15-30 кунда кўриб чиқилади. Тасдиқланди деб хабар келади. Хабар келмаса 157 қисқа рақамига телефон қилиб сабаби сўралади.

Утирма изин карти Анқарадан ПТТ Карго орқали келади.

Қўшимча
Агар телефон рақамингизни ўзгартирган бўлсангиз, ёки уяли алоқангиз кириш қўнғироқлари қабул қилиш ҳолатида бўлмаса, зудлик билан ҳужжат топширган ширкатингизга алоқага чиқиб вазиятни аниқлаштириб олинг, ҳужжатларингизда камчилик бўлса уни етказиб беринг.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona