Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонас | Istanbul2020

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Туркиядаги ўзбек аёлларини ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган “Özbek Kadın Hakları Derneği” ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ўзаро ҳамкорлик натижасида қисқа вақт ичида бошқа фаол фуқароларимиз кўмагида 30 дан ортиқ хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилди (10 нафар одам савдоси қурбонларини қайтишлари, 5 нафар Туркияда ўз пулини қайтара олмаётган аёлларни иш ҳақларини ундирилиши, 2 нафар Истанбул шифохоналарида даволанган ҳастани Ўзбекистонга юбориш, кўчада қолган 4 та юртдошимизни вақтинчалик иш жойи билан таъминлаш, 2 нафар вафот этган фуқароларимиз жасадларини Ўзбекистонга юбориш ва бош.).
Томонлар давом этиб келаётган ҳамкорликнинг янги ҳуқуқий босқичга олиб чиқиб, ўзбек хотин-қизларини мавқеини юксалтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилиш ва бу борадаги қилинадиган ишларнинг режаси тузиб олдилар.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona