Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Муҳим хабар!!! Оҳирги пайтларда Консуллик йиғимлари (тўловлар | Istanbul2020

Муҳим хабар!!!

Оҳирги пайтларда Консуллик йиғимлари (тўловлари) бўйича кўплаб фуқаролардан шикоятлар келиб тушмоқда. Фуқароларнинг норозилигига асосий сабаб ватандошларнинг аксарият қисми ҳужжатларни тайерлашда тегишли бюролар хизматидан фойдаланишлари, ва бу ҳам ўз навбатида қўшимча ҳаражатларни келтириб чиқариши ва ҳаттоки бир хил ҳолатларда консуллик ҳаракатлари учун ундириладиган асосий йиғим нархидан 2-3 баробарга қимматга тушишини кузатиш мумкин.

Шу ўринда, Бош консулхона бирор бир хизмат кўрсатиш бюроси билан бирга иш олиб бормаслигини ва улар томонидан белгиланган хизмат тўловларига ҳам жавобгар эмаслигини эслатиб ўтади.

Бугунги кунда консуллик йиғимлари бўйича тарифлар қуйидагича:
1. Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш;
⁃ 1-16 ёшгача 10 АҚШ доллари,
⁃ 16 ёшдан юқориларга 60 АҚШ дол.
2. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.
- 1-16 ёшгача 20 АҚШ дол.
- 16 ёшдан ошганлар учун
170 АҚШ дол.
3. Нотариал харакатлар учун тўлов 35 АҚШ дол (автомобилни бошқариш ва сотишга ишончнома бундан истисно)
4. Хужжатларни ҳақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш (onay) 40 АҚШ дол.
5. Барча турдаги маълумотномалар 40 АҚШ дол. (истисно тариқасида вафот этган инсоннининг жасадини қариндошлари томонидан Ватанга олиб кетиш учун мўлжалланган маълумотномадан давлат божи ундирилмайди)
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризани рўйхатдан ўтқазиш - 120 АҚШ дол.
7. Хужжатларни талаб қилиш учун (диплом, ҳайдовчилик гувоҳномаси) - 70 АҚШ дол.
8. Виза бўйича тўловлар визанинг тури ва муддатига қараб белгиланади.

Барча тўловлар Бош консулхонанинг ҳисоб рақамига банк орқали тўланади.

Ўз ўрнида, фуқароларга керакли ҳужжатларни ўзлари томонидан тўлдириш орқали маълум бир маблағларни тежаб қолиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Консуллик хизматлари, ҳакида Бош консулхонанинг ўзида, интерактив консуллик хизматлари веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) ёки istanbul2020 (https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona) телеграм канали орқали батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.