Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ 1. Раҳбар тип. Раҳбарлик ва ташкилий ишларни | Insight

ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ

1. Раҳбар тип.

Раҳбарлик ва ташкилий ишларни қойиллатади, нутқи яхши ривожланган ва кучли нотиқ. Ижтимоий муҳитга тез ва осон мослашади. Аммо бу сифатлар унинг психологик ривожланиши билан, яъни қандай мухитда тарбия олганига боғлиқ.

2. Маъсулиятли ходим.

"Раҳбар" типининг ҳамма сифатлари бунда ҳам бор. Бундан ташқари, ўз ишига маъсулият билан ёндошади, ўзига ва бошкаларга ўта талабчан. Адолатсизликка чидаб тура олмайди. Кўп асабийлашгани сабаб касалликка чалинаверади.

3. Хавотири ва шубҳаси кучли инсон.

Ижодкорлик соҳаларда, масалан, нозик қўл меҳнати, адабиёт соҳасида ўта қобилиятли. Улар биргина касб билан қаноатланиб қолмайди, севимли хоббисига эга. Тартибсизликни ёқтирмайди ва кўпинча атрофдагилар билан шунинг учун низога боради. Жуда кўнгилчан, тез хафа бўлувчи инсон. Бундай кишиларга яхши гапириб, қўллаб - қувватлаб турсангиз, олам гулистон.

4. "Олим" тип.

Ҳаётда ҳамма нарсадан ўзига хулоса қиладиган, ўз назариясига эга бўладиган, хотиржам ва ўйлаб иш кўрадиган инсонлар .

5. Интуитив инсонлар.

Асаб тизими сезгир ва кучли бўлгани учун, асаби тез толиқади. Қўл меҳнати соҳасида жуда қобилиятли ва тасаввури кенг инсонлар. Ўзини бошқара олади, аммо бошқаларнинг уни бошқаришига йўл қўймайди.

6. Ихтирочи, конструктор, рассом.

Техникага қизиқади, яратишга мойил тип. Ўзининг шахсий принципларига эга, ташқи таъсирларга берилмайди. Эмоционал, шахсий оригинал ғояларга бой инсонлар.

7. Эмотив инсонлар.

Атрофдагиларга ҳамдардлиги ўта кучли инсонлар. Раҳмдиллиги ва ҳамма нарсага қайғуравериши сабаб ўз энергиясини сарфлаб қўяди. Жуда таъсирчан тип.

8. Дийдаси қаттиқ инсонлар.

Бошқалар учун ҳеч қачон хавотирланмайди. Булар яхши мутахассислар бўлиб, бошқалардан ҳам шуни талаб қилади. Баъзан қўполлиги сабаб ўзига муаммо орттириб юради.

Каналга уланиш учун
https://t.me/insightps