Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​Нима учун аёлларга нисбатан зўравонлик хақида пост ёзмайман.. | Insight

Нима учун аёлларга нисбатан зўравонлик хақида пост ёзмайман...

2 ҳафтадан буён кўпчилик шу саволни беришади. Жавоб ўрнида барча фикрларимни умумлаштириб, шу постни ёзишга қарор қилдим.

Аёлларга, болаларга нисбатан зўравонлик, порахўрлик, ахлоқсизлик, ЛГБТ, гиёҳвандлик, давлат рамзлари ва олимлар - бу мавзулар "Овертон ойнаси"нинг доимий нишонида бўладиган "дежур" мавзулар ҳисобланади.

Жамиятда бу тўғрисида қанча кўп ахборот тарқалса, қанча кўп мухокама қилинса, шунча кўп одамларнинг "бети қотади".
Яъни биз шунда иштирок этсак, бу мавзулар кундалик турмушнинг бир қисмига айланиб, одатий нормадек, қабул қилинишига, "бесабаб" сабабчи бўлиб қоламиз.

Яна бир асосий сабаб, бу каби ахборотларни кўрган қурбон позициясида яшовчи инсонларда янглиш идрок пайдо бўлиши мумкин.
Бу дунё шавқатсиз, одамлар бераҳм, жамиятда адолат йўқ, ва хоказо фикрларга, эмоцияларга берилиб, ўзига ишончи тушиб, суицидга мойиллик кучайиб кетиши мумкин.

Аммо, жим қараб туриш ҳам мукин эмас. Ахир, бегуноҳ инсонлар зиён кўришига қайси виждонли одам жим қараб тура олади???

Хўш, гапириш мумкин эмас, жим туриш ҳам мумкин эмас, унда нима қилиш керак???

Жавоби эса, жуда оддий.
1. Таълим. Айниқса қизларнинг таълимига ва бирор касб- ҳунар эгаси бўлишига эътибор қаратиш. Аёл киши оилада боқувчисиз қолиши, уйсиз қолишидан қўрққани учун яшамасин. Ўзига ишончи баланд, қўлида ҳунари бор, мустақил яшай олишини кўрсата оладиган аёлга таъзйиқ ўтказиш осон эмас.

2. Аёллар, қизларнинг ўқишда, ишдаги ютуқлари. Бу ютуқларни, уларнинг оилавий ҳаётга ҳам ижобий таъсир қилган ҳолатларни, орамиздаги қахрамонларни оммалаштириш. Пропагандани кучайтириш.

3. Қонунчиликка зўравонлик учун жазолаш бўйича ўзгартиришлар киритиш. Муқаррар жазони таъминлаш.
Жиноятга мос жазо берилгани, хуқуқлар тиклангани ҳақидаги ахборотларни кўпроқ тарқатиш.

4. Диний таълим. Фақат ҳақиқий иймонли, эътиқодли одамгина, ҳеч ким кўрмаган, кузатув камералари қўйилмаган ва қоровуллар текширмайдиган жойда ҳам ўзини гуноҳдан тияди. Ҳалол йўлни танлайди. Динда аёлларнинг ҳуқуқи, эркак масъулияти тўғрисидаги тарғибот ишларини кучайтириш.

5. Қачон давлат, жамият, маҳалла, қўшни Эшмат ёки подъезддаги Ғиштмат ўзгарса, ҳаммаси яхши бўлишини кутмасдан, ислоҳни ўзимиздан, ўз оиламиз ва яқинларимиздан бошлаш. Ўзимиз масъулиятли бўлишимиз, зиммамиздаги вазифаларни астойдил бажаришимиз. Ҳар ким энг аввало, ўзи билан шуғулланиши керак.

6. Оилада, ишда, кўча-куйда, маҳаллада, жамоат жойларида аёлларга ҳурмат, эътибор кўрсатиш ва буни оммалаштириш. Турли челенджлар қилиш...

Энди ўйлаб кўринг.
Сиз бирор негатив маълумотни тарқатиб, унинг оммалашишига сабаб бўласизми ёки унинг олди олиниши бўйича қандай таклиф берган бўлардингиз...


@insightps