Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​БАҚИРИҚ Ғазаб тўпланганда, кўплаб ота-оналар бақиришади. Ово | Insight

БАҚИРИҚ

Ғазаб тўпланганда, кўплаб ота-оналар бақиришади. Овозни кўтаришнинг ўзи ўша инсонни безовта қилади, лекин шу пайтда айтиладиган сўзлар ҳам ҳақиқий оғриқни келтириб чиқариши мумкин.

Мияни сканерлаш (МРТ) натижалари шуни таслиқлайдики, шафқатсизлик, уялтириш, жазолаш ёки масхара қилиш истагида "сўз билан уриш" боланинг нейрон алоқаларига зарар етказади.

Овозни кўтариш (бақириш) учта салбий оқибатларга олиб келади.

Бақириш ота-она ва бола ўртасидаги муносабатларни бузади.

Болалар билан бўлган муносабатларимизда ҳамдардлик (эмпатия) уруғлари ривожланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳамдард одамлар (эмпатлар) ота-оналари билан яқинроқ ва илиқроқ муносабатда бўлишади.

Шармандалик ҳисси - оғриқли ва эмпатияни ривожлантиришда айбдорликни ҳис қилиш ёки ноқулайлик ҳис қилишдан кўра самарасиздир. У болани камситади, унга ўзининг аҳамиятсизлигини ҳис қилдиради, стрессни келтириб чиқаради ва вазиятга ошиқча баҳо беришига олиб келади. (Буни бола қуйидагича қабул қилади: "Отам (онам) мени ёмон деб ўйлайди")). Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уялтириш билан боғлиқ жазо болаларда ўзларига нисбатан нотўғри муносабат қилганларга ҳамдард бўлиш эҳтимолини камайтиради.

Бақириш - хатти-ҳаракатларнинг салбий намунаси. Бу ерда ҳамма нарса аниқ.
Тадқиқот натижалари шуни тасдиқлайди: ҳамдард (эмпат) болалар ота-оналарининг ўз оила аъзолари ва бошқа одамлар билан ўзларини қандай тутишларига қараб ўрнак олишади. Бундай ота-оналар меҳр-мурувватни ҳамма нарсадан устун қўядилар ва фарзандларидан ҳам шуни кутадилар.

https://t.me/insightps