Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​БОЛА НИМА УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРАДИ? Фарзандингиз ёлғон гапиришни | Insight

БОЛА НИМА УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРАДИ?

Фарзандингиз ёлғон гапиришни ўрганибдими?

Бу қанақа намоён бўлади?
1. Бошқалар ҳақида хаёл суради: бошқа биров ҳақида аслида бўлмаган ишни қилди, дейди.
2. Ўзи ҳақида: бирор нарсага лойиқ иш қилгани, уни мақташгани, нимадир содир бўлганини айтади.
3. Жазодан қочиш учун (мен бу ишни қилмадим) деб алдайди.
4. Қилмаслик учун (мен буни қилганман) деб алдайди.
5. Ўз манфаатлари учун муғомбирлик қилади ва алдайди.

Ота-оналар учун биринчи ва асосий қоида - бу бола душман эмас, балки дўстдир.
У сизни асабингизни бузмоқчи эмас.
У буни атайлабдан қилмайди.
У учига чиққан ёлғончи эмас - худди бошқалар каби инсон.

Боланинг барча ҳаракатлари - бу унинг бирор нарсани ўрганиш эҳтиёжи ёки бирор нарса айтишни истагидир.

Ёлғон нимани ўргатади?
Хотира, эътибор, мантиқ, тасаввур... Бу ҳар бир бола ўтиши керак бўлган "табиий" симулятор.

Биз учун энг муҳими - бола нима демоқчи эканлиги.

Бола қанчалик кўп ёлғон гапирса, демак, у шунча кўп гапиришни истаяпти.

"Сизнинг талабларингиз мен учун имконсиз".
Баъзан биз боладан айни вақтда бажара олмайдиган нарсани талаб қиламиз. Масалан, бола ёлғон гапиришни хоҳлагани учун эмас, балки овқатни чиндан ҳам ейишни хоҳламагани учун едим, деб ёлғон гапиради.
Ва сиз шуғулланишингиз керак бўлган нарса - бу овқат: тушлик вақти, ўзини тутиш одатлари, танлаш имконияти ва бошқаларга аҳамият қаратинг - ёлғонга эмас.

"Мен сиздан қўрқаман".
Баъзан бола биздан қўрққани учун ёлғон гапиради. Ҳақиқатни айтса, жазоламаслигингиз ҳақида келишиб олинг: ҳалол бўлсин, ҳатто норозилик ҳам билдирманг. Шундан кейин муаммони биргаликда таҳлил қилиш ва бу вазиятда бошқача қилиш мумкинлиги бўйича вариантларини ишлаб чиқиш керак бўлади.

"Сиз мени фақат яхши бўлганимдагина яхши кўрасиз".
Ёлғон гапирганида, боланинг миясида шундай хабар сақланади. Сиз фарзандингизга қуйидаги бирон бир иборани айтганингизни, эслайсизми: "Шунақа қилсанг, сени яхши кўрмайман ...", "Мен бунақа ўғил / қиз билан гаплашмайман ...", "Агар ўзингни шундай тутсанг, сени (кимгадир) бериб юбораман". Булар жуда хавфли иборалар, айниқса 4-6 ёшда, уларни унутган маъқул.

"Сиз мени буни қилишга мажбурлаяпсиз". "Текшириш" керак эмас.
Ширинликни стол устига қўйиб, хонадан чиқиб кетасиз ва қайтиб келгач, унинг йўқлигини кўрасиз ва сўрайсиз: "Конфетни сен еб қўйингми?" - бу провокация.
Бериладиган жавоб ёлғон эканлигини била туриб, фарзандингиздан сўраманг.
Ишонч билан "Конфетни сен единг" деб айтинг ва бу муаммони биргаликда ҳал қилинг.

Ва яна, ёлғон ва ҳақиқат ҳақида. Сиз нафақат воқеа содир бўлган пайтда, балки кундалик ҳаётда ҳам болангиз билан бу ҳақида гаплашишингиз керак. Меҳр ва ишонч алдаш мумкинлигини англатмаслиги, алданиш жуда ёқимсиз эканини болангизга тушунтиринг. Мултфильмлар ва китоблардаги қаҳрамонлар ҳаётидан мисоллар келтиринг.

Ростгўйлик болага меҳр ва куч каби қадрли бўлсин.


https://t.me/insightps