Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Педа | Факультет "Инновационная Педагогика"

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Педагогика ва психология факультети” ҳамда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма “Инновацион педагогика” факультети ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам йўлга қўйилган. Куни кеча ҳамкор университетнинг бир гуруҳ олимлари билан учрашув ташкил этилди. Жумладан, Максим Танк номидаги педагогика университетининг “Умумий ва ташкилий психология” кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Ольга Константиновна Вайтко билан факультет аъзолари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув давра суҳбати тарзида ташкил этилиб, “Амалий психология” йўналишида ўқитилаётган фанлар, уларнинг ўқув режа ва дастурлари ҳамда ўқитилаётган фанлар мазмуни юзасидан фикр алмашилди. Ольга Вайтконинг фикрича, ўзбекистонликларнинг кейинги йилларда психология соҳасига қизиқиши ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, бу соҳада кадрлар тайёрлашга ва унинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтди.

Учрашувда сўз олган “Инновацион педагогика” факультети декани, иқтисод фанлари номзоди, доцент Омилхон Исмоилов томонидан келгусида ташкил этилиши режалаштирилаётган “Психологик консультация ва психокоррекция” мутахассислиги бўйича малака талаблари ва унинг ўқув режаси юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, бакалавриат йўналиши учун ҳам ихтисосликларни кенгайтириш, уни замонавий билимлар билан мазмунини бойитиш ва жамият талабидан келиб чиқиб, “Тадбиркорлик фаолияти психологияси”, “Кризис психологияси”, “НR менежмент” каби фанларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Психология кафедраси мудири Мухиддин Бафаев томонидан илмий тадқиқот йўналишидаги ишларни кенгайтириш, ҳамкорликда илмий методологик муаммолар юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш, магистратура босқичида қабул жараёнида номзодларнинг илмий тадқиқот олиб бориш имкониятларини ҳисобга олиб номзодларни саралаш, ўқув режаларни тузишда кўпроқ амалий жиҳатларга эътибор бериш ва ўқув режага киритилиши режалаштираётган фанлар билан бир қаторда ҳар иккала томон ҳамкорлигида ўқув қўлланма ва дарсликларни яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Кафедра доценти Дилором Махмудова ҳам шу йўналишда мутахассислар тайёрлашда амалиётчи-психологларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлади. Учрашувда сўз олган “Умумий психология” кафедраси доценти Лола Назирова, “Амалий психология” кафедраси мудири Навбахор Умаровалар қўшма дастур ўқув режаларини биргаликда тузиш, ўқитиладиган фанлар дастурларини биргаликда муҳокама қилиш зарурлигини, унинг мазмуни юзасидан мутахассислар биргаликда фаолият олиб боришлари кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди. Учрашув меҳмони Ольга Вайтко ушбу учрашув унда ўзгача таассурот қолдирганини ва ушбу тадбирни ташкил этганлиги учун иккала университет раҳбарияти ва ташкилотчилари Омилхон Исмоилов ва Гулсанам Ибрагимоваларга миннатдорчилик изҳор этди.
Факультетлар раҳбарлари томонидан келгусида иккала олий таълим муассасаси кафедралари билан ҳамкорликнинг янги босқичига чиқишига ишонч билдирилди.