Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.45K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-07 12:26:03
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича белгиланган шаклдаги ариза тўлдириши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.7K views09:26
Ochish/sharhlash
2024-05-07 09:51:40
#Биласизми

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.7K views06:51
Ochish/sharhlash
2024-05-06 16:54:03
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.1K views13:54
Ochish/sharhlash
2024-05-06 15:03:36
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).

Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51.8K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-05-06 09:35:37
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2024-05-06 07:40:02
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган.

Бундан ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустасно.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.0K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-05-05 14:34:44
#Биласизми

Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
29.6K views11:34
Ochish/sharhlash
2024-05-04 13:20:18
Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, Фҳдё

Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео




Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
40.0K views10:20
Ochish/sharhlash
2024-05-04 08:32:13
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44.8K views05:32
Ochish/sharhlash
2024-05-03 12:23:10
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
21.8K views09:23
Ochish/sharhlash