Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ёлғончим Онам... -Мен яхшиман олма хавотир, Сен ўзингни ўйлаг | ➊꯭❥|꯭꯭💜꯭꙰𝐂꯭𝐇꯭𝐈꯭𝐑꯭𝐎꯭𝐘꯭𝐋꯭𝐈꯭𝐆꯭𝐈꯭𝐌꯭🌸꯭꯭꯭꙰🕊️꯭꯭꙰

Ёлғончим Онам...

-Мен яхшиман олма хавотир,
Сен ўзингни ўйлагин болам...
Шундай дея ёлғонлар тўқир,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ишонибман сўзларига жим,
Ҳар ўйласам ёнади ичим,
Дардин айтмай ўйларкан тинчим,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ўзи емай тутганди менга,
Дерди: -Болам куч керак сенга,
Оҳ юраги бунчалар кенга,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Бирор қиммат кийим киймаган,
Борин берган мехрин тиймаган,
Рост айтмоққа кўзи қиймаган,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Турфа ситам қийнаса танин,
Ич-ичига ютган минг ғамин,
Билдирмаган зарра аламин,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ёшлик ўтиб кетибди дарров,
Сочларига қўнибди қиров,
Ундай алдай олмайди биров,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ёлғонига ишондим ҳайхот,
Ёлғонлардан иборат ҳаёт,
Парво қилмай яшадим наҳот,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...


Ростини айт қай ташвишинг бор,
Не истасанг қилайин бисёр,
Бугун бари бўлдику ошкор,
Ёлғони кўп, ёолгончим Онам..