2021-05-26 06:52:15
Масжидда имом маъруза қилатуриб, деди:
- Умримнинг энг яхши дамлари жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан бирга ўтди, деди. Қавм бу сўзни эшитиб сесканиб кетишди ва даҳшатга тушишди. Имом эса таъсирчан овоз билан, хотиржам ҳолда:
-Ҳа! Дарҳақиқат умримнинг энг яхши дамлари онам билан ўтказган кунларимдир, деб сўзини тугатди. Масжиддагилар бу сўзни эшитиб хурсанд бўлишди, ҳатто баъзиларининг кўзлари ёшланди. Суҳбатда қатнашганлардан бири маърузадан таъсирланган ҳолда уйига кириб келди. Она ҳақида эшитган ибратли сўздан қаттиқ таъсирланган эди. Нимагадир ўша сўзларни такрорлагиси келиб кетди. Кечки таом тайёрлаётган хотинига қараб:
-Умримнинг энг гўзал қисми жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтди..
Касалхона бош врачи беморнинг яқинларига:
-Амалиёт муваффақиятли ўтди. Тузалиб кетади.
Бечора у "онажоним билан бирга ўтказган дамларим" деб айтишга улгуролмай қолган эди...
t.me/HovliBor t.me/HovliBor
213 viewsУмидахон Абдуллаева, 03:52