2022-04-26 16:00:00
Хукга штатдан ташқари муаллифлар керак!
Бизга сиздан нима керак?
- Ўзбек тилида саводли, мантиқан ва тузилиш жиҳатидан тўғри матнлар ёзиш, ҳулоса чиқара олиш;
- Мавзу бўйича мустақил тадқиқот ўтказа олиш, аввал ким нима ёзганини кузатиб, аввалги фикрлар такрорланмайдиган материаллар ёзиш;
- Конструктив танқидни қабул қила олиш, хатоларда ўрганиш;
Креатив ёндошув, янги мавзулар излаш ва таклиф қилиш, мавзуингиз нега қизиқ эканини тушунтира олиш – булар шарт эмас, лекин хурсанд бўламиз
Хук сизга нима бера олади?
- Мавзу танлашда ёрдам, иш жараёнида маслаҳат ва йўналтириш, матнларнинг батафсил таҳрир – нимани, нима учун в қандай ўзгартириш керак.
- Муаллифларга индивидуал ёндошув
- Фикрларингизни ифода этиш учун платформа
- Гонорар
Хук учун нима тўғрисида ёзиш мумкин?
- Ўзбекистондаги ҳаёт: маданият, ижтимоий соҳа, иқтисод, сиёсат, таълим, санъат ва ҳ.к. билан боғлиқ ҳамма нарса.
- Ўзбекистон ҳақида бўлмаган, лекин Ўзбекистонга алоқадор матнлар
- Мураккаб таҳлилий мақолалар ва енгил кўнгилочар материаллар
- Одатий мавзуга ноодатий нуқтаи назар
- Шаҳсий тажриба билан боғлиқ ҳикоялар
- Юмор, сатира, ирония ва матн формати устида тажрибалар – мумкин.
- Саводли, енгил, қизиқарли ёзилган лонгридлар.
- Маълум соҳадаги мутахассисларнинг профессионал таҳлили, агарда у ўқувчиларнинг кенг доирасига тушунарли ёзилган бўлса.
Бизга нима ёқмайди:
- Сиёсий пропаганда ва диний даъват. Сиёсат тўғрисида таҳлилий, дин тўғрисида эса маданий-маърифий материаллар ёзиш мумкин.
- Одамлар ёки гуруҳларни жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, диний ёки сиёсий қарашлари ва жинсий ориентацияси асосида ҳақоратлаш ёки камситиш.
- Таҳлилий мақолаларда қийматловчи фикрлар ("яхши-ёмон"). Улар фақат шаҳсий ҳикоялар ва интервьюларда ўринли.
- Канцеляр тилга қаршимиз, ундан қутулишга ёрдам берамиз.
Шуларга рози бўлиб, Хук билан ишлашни хоҳласангиз:
1. Телеграмда @tajimura га ёзинг. Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб беринг: кимсиз, қай сохада ишлайсиз ёки ўқийсиз, нима тўғрисида ёзиш сизга қизиқ, нимани умуман ҳеч бир шароитда ёзмайсиз?
2. Аввалги ёзган матнларингиздан бирортасини жўнатинг. ОАВда ишлаган-ишламганингиз, нечта мақолангиз чиққани бизга муҳим эмас, сизнинг қандай ёзишингиз ва унинг Хукга қанчалик тўғри келишини тушунишимиз керак.
3. Гаплашамиз!
494 views13:00