Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар — Телеграм канал

Логотип телеграм канала @hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар Х
Логотип телеграм канала @hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Адрес канала: @hikoyanew
Неактивный
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 25.52K
Описание канала:

⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Статистика канала
14.1% Вовлечённость
3,600 Просмотры / пост
0 Постов / день

Рейтинги и Отзывы

4.00

3 отзыва

Оценить канал hikoyanew и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

2

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

0


Последние сообщения

16 июн 2022
ЭШИГИНГ ОСТОНАСИНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛ!
Иброҳим алайҳис салом ўғли Исмоилни кўргани келганида у тирикчилик билан чиқиб кетган бўлади. Уйда унинг хотини бўлади. Иброҳим алайҳис салом келинидан уларнинг қандай яшаётганини суриштирди. Келини ҳаётдан нолийди, қийинчиликдан шикоят қилади. Иброҳим алайҳис салом ўғлига келинини талоқ қилишини айтади. Ўғли олдинги суҳбатда айтганимиздек, отасининг гапига бўйсуниб хотинини талоқ қилади.
Кейинроқ Иброҳим алайҳис салом яна ўғлини кўргани келди. Ўғли уйда йўқ эди. Аммо уйда янги келини бор эди. Иброҳим алайҳис салом ундан эрини сўради. Келини шундай жавоб берди:
-Бизга ризқ қидириб кетганлар!
Иброҳим алайҳис салом сўради:
-Аҳволингиз қандай? Қандай яшаяпсизлар?
-Биз яхши ва кенгчиликдамиз алҳамдулиллаҳ!
-Нима еяпсизлар?
-Гўшт!
-Нима ичаяпсизлар?
-Сув!
Иброҳим алайҳис салом дуо қилди:
-Аллоҳим! Уларнинг гўшти ва сувига барака бергин!
Афсус, ўшанда бошқа таомлари бўлмаган экан. Йўқса уларга ҳам барака сўраб дуо қилган бўлармиди!
Сўнгра Иброҳим алайҳис салом келинига деди:
-Эринг қайтиб келса мендан салом айтгин. Унга айтгин, эшиги остонасини эҳтиёт қилсин!

Исмоил алайҳис салом келгач хотинидан сўради:
-Бирор киши келдими?
-Ҳа, бир нурли, чиройли кўринишдаги чол келди. Мендан сизни сўради. Мен хабар бердим. Бизнинг турмушимиз ҳақида сўради. Яхши эканлигимизни айтдим!
Исмоил алайҳис салом сўради:
-Сенга бирор-бир васият қилдими?
-Ҳа! Сизга салом айтишимни буюрди. Сизга эшигингиз остонасини эҳтиёт қилишингизни айтди!
Исмоил алайҳис салом деди:
-У киши менинг отам бўладилар. Эшигимнинг остонаси сенсан. Сени авайлашимни менга тайинлабдилар!

Исмоил алайҳис салом олдинги хотини даврида қандай бўлса кейинги хотини даврида ҳам ўшандай эди. У овчилик билан шуғулланар эди. Ўта мерган овчи эди. Камон билан ўта маҳорат билан ов қилар эди.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Улар камон билан машқ қилишаётган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга қараб: “Отинглар эй Исмоилнинг болалари! Отангиз моҳир камончи эди!”, дедилар.
Исмоил алайҳис саломнинг икки хотини ўртасида эри топиб келадиган ризққа нисбатан катта фарқ бор эди. Биринчиси шикоят қиладиган, нолийдиган аёл эди. Иккинчиси эса борига қаноат қиладиган, топганига рози бўладиган аёл эди. Зеро бойлик қўлдаги нарса эмас, қалбдаги нарсадир!
Биринчи хотини шарманда ва сирларни очадиган аёл эди. Уйдаги ишларни кўчага чиқарар, эридан шикоят қилар эди. Иккинчиси эса уй сирларини беркитадиган, неъматларга шукр қиладиган, топса ҳамд айтадиган, топмаса ҳам сабр қилиб Аллоҳга ҳамд айтадиган аёл эди!
Қаноатли, солиҳа аёл дунё хазиналаридан биридир. Агар сизда шунақаси бўлса тиш ва тирноғингиз билан уни қаттиқ ушланг. Унинг сабри ва ризоси туфайли баъзи бир камчиликларини кечиринг. Бирор киши хатодан холий эмас. Ундан камолотни талаб қилманг, чунки ўзингиз ҳам комил эмассиз!
Инсонда шунақа сифатлар бўладики, улар туфайли бошқа камчиликларни кечириб юборса бўлади. Озгина ёмонлик сабаб кўп яхшиликдан кўз юмманг. Биз пайғамбар эмасмиз!

Ота-оналар келинларини сабрли ва рози бўладиган, гўзал хулқли ва ақлли келин эканлигини кўрсалар ўғилларининг олдида уни мақтаб қўйсинлар. Уларни муҳофаза қилишни тайинласинлар. Бу пайғамбарлар хулқидир. Келин ҳақида айтиладиган гаплар куёв ҳақида ҳам айтилади! @hikoyanew
3.6K views , 04:46
Подробнее
Поделиться:
Открыть/Комментировать

Часто задаваемые вопросы

Популярные вопросы о Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар — это Телеграм канал с 25.52K подписчиками. На этой странице вы можете читать последние посты, отзывы и подробную статистику канала.
Нажмите кнопку «Перейти в канал» на этой странице или найдите @hikoyanew в поиске Telegram. Также можно скопировать username канала и вставить в строку поиска.
Да, Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар — бесплатный Телеграм канал. Вы можете подписаться и читать все посты без оплаты.
У канала Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар сейчас 25.52K подписчиков. Количество подписчиков обновляется регулярно.
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар публикует контент преимущественно на Русский. Вы можете просмотреть последние сообщения на этой странице.
Да, вы можете найти похожие Новости и СМИ каналы в разделе «Похожие каналы» ниже. Мы также показываем связанные группы, ботов и стикеры Telegram.
Вы можете проверить отзывы и рейтинг пользователей на этой странице. Рейтинг канала — 4.0 из 5 на основе 3 отзывов.
Да, вы можете просматривать последние сообщения Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар прямо здесь, на Telegram Store, без подписки на канал в Телеграме.
Хикоялар Хадислар Ри... avatar
Хикоялар Хадислар Ри... @hikoyanew
Открыть в Telegram