Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Makro  супермаркетлар тармоғи иккита йирик дўконнинг ёпилиши б | QIZIQARLI VIDEO

Makro  супермаркетлар тармоғи иккита йирик дўконнинг ёпилиши бўйича изоҳ берди
 
Makro'нинг бошқарувчи директори Дмитрий Бованинг сўзларига кўра, айрим дўконларнинг ёпилиши тармоқни трансформация қилиш борасидаги кенг кўламли режалар билан боғлиқ. “Биз бошқарув компанияси раҳбарияти билан янги бизнес стратегиясини келишиб олдик, унинг доирасида ривожланишимиз учун муайян қадамлар режалаштирилган. Афсуски, қатор сабабларга кўра баъзи супермаркетларни ёпишга тўғри келди. Ортиқчаликдан воз кечиб, биз тезда шаклланишни ва етакчиликни қўлга киритишни режалаштирмоқдамиз, аста-секин мижозларни бозорлардан замонавий супермаркетларга жалб қиламиз. Бизнинг режаларимиз мижозларнинг асосий эҳтиёжларига - фреш ва ультрафреш: сабзавот, мевалар, гўшт, балиқ, сутга - сақлаш муддати 5-10 кунгача бўлган маҳсулотларга эътибор қаратишдир. Тахминан ярим йил шу йўлда ишлаймиз, компанияни барқарорлаштирамиз, унинг кучли томонларини аниқлаймиз ва бутун мамлакат бўйлаб кенгайишни бошлаймиз”.