Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Рейдлар бошланди! Қашқадарёда 'норасмий хокимнинг' мошинаси ж | Гражданский контроль

Рейдлар бошланди!

Қашқадарёда "норасмий хокимнинг" мошинаси жарима майдонга қўйилмади ва аниқлик киритилиши учун "АвтоблогУз" да мақола жайлаштирилди.

Ундан олдин "UDDU_CHANNEL" да ҳам Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари хокимият мошиналари қарздорлиги мавжуд бўлган мақолалар ёритилган эди. Лекин бирон бир натижа йўқ.

Миллионлик жарималари бор бўлган автомашиналар сайр қилиб юрган бир пайтда, Бугун эрталаб ҳайдовчининг илтимосу Илтижоларга қарамастдан Бухорода оддий халқнинг юк машинаси муддати ўтган 0.5-1 окладли жаримаси учун жарима майдонига тиқилди.

Инспектор, ёки рейд тадбирини ташкиллаштирган масъул, қарздорларни рўйхатини берайликми?...

Қонунлар фақат оддий халқ учун эканлигининг бу янам бир исботи.

Қачон тарозунинг палласини тўғри қўйишни ўрганамиз?

Эшшакнинг калласидай қарзи борлар бемалол юрсаю, оддий бечора қора халқга келганда қонунлар ишлаб кетса.
(Кўп нарса ёзилди ва ўчирилди)

Ўлдими адолат?

Каналга обуна бўлишни унутманг. @UDDU_channel