Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Тонировка_жиноят_эмас #Тонировка_не_преступление #Toning_is_n | Гражданский контроль

#Тонировка_жиноят_эмас
#Тонировка_не_преступление
#Toning_is_not_a_crime


Яна тонировка масаласи.

Ҳаво исиши билан пуллик тонировка масаласидаги норозичилик ОАВлари орқали ҳар хил пост ва челленджлар тинимсиз ёғиляпди. Бирон бир бошқа мавзу бу каби айланаётгани йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонимизда ҳаво жуда иссиқ, айниқса шаҳар ичларида салқин шамолнинг ўзи йўқ. Ҳаво ҳарорати 40-50 даража иссиқликда автомобилнинг кондиционери автомобил салонини совутишга улгурмайди. Айрим вилоятларда дарахтларни чопиб ташлашган, соя қидирсангиз топа олмайсиз.

Одам ўзига шароит яратмоқчи бўлса 15 млн атрофида пул тўлаши керак. Ёки иссиқда сабр қилиб кўзини қисиб юриши керак.
Майли эди ойлигимиз 30-40 млн бўлса..

Охирги бу каби интернет тармоқларида бонг урган мавзу бу парда яъни автомобилнинг орқа ён ойнасига парда ўрнатилиши қоидабузарлик эмаслиги ҳақидаги мавзулардан бири эди.
У ҳам 1.5 йил интернетда айланди, 1.5 йил! Шунчаки бор нарсани ишлатиш учун.

Тонировка масаласида айланаётган мақолалару челленджларга эса бирон бир ташкилот миқ этмаяпди. Ҳамма жимлик режимини ёқган. Сабаби эса тонировка учун томаётган миллиардлар деб ўйлаймиз.

Кеча эса тонировка 1-июльдан бепул бўлиши мумкинлиги ҳақидаги норасмий хабарлар тарқалди. Бу хабарлар эса заказной бўлиши ҳам мумкин. Айрим воқеалардан кейин.. Ўшандан кейин Дарё.уз нашри эълон қилишича ИИВ ЖХД ЙҲХХ бу масала бўйича расмий маълумот беришини ёзган эди. Лекин ҳалигача жимлик.

Албатта тонировка текин бўлишига умид қиламиз.

@UDDU_channel