Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Суддаги коррупциями? Cаводсизлик ёки техник хатоми? Сурхондар | Гражданский контроль

Суддаги коррупциями? Cаводсизлик ёки техник хатоми?

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани судидаги бир қизиқарли ҳолатга назаримиз тушиб қолди.

Ушбу ҳақида икки оғиз фикр билдирмоқчи эдик.

Бу ерда бировни, ёки Судьяни қоралаш эмас, балким ҳолатга аниқлик киритишдир мақсад.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0.135 мг ва ундан юқори бўлса ҳайдовчи маст ҳолатда деб баҳоланади.

Лекин ушбу ҳайдовчининг ҳаводаги этанол буғлари 0.14 бўлсада, Суд раиси ҳайдовчини маст эмас деб баҳолаб, маъмурий баённомани бекор қилган.

Агар этанол буғлари 0.014 бўлганида бу мақола чиқмас эди. Лекин қарорда аксинча 0.14 деб кўрсатилган. Яъни 0.14 сонни биз 0.140 га тенг деб хисоблаймиз.

Оддий калькуляторда ҳам ҳисоблаб кўрингчи 0.135 каттами ёки 0.14 ми?

Албатта 0,14 сони катта ва у 0,135 сонидан юқори деб баҳолаймиз.

Балким "0" қолиб кетгандир. Инсон қадри индекси ишлаб кетгандур...Билмадик...

Расмий муносабат кутиб қоламиз.

Ҳурмат билан @uddu_channel жамоаси