Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Diqqat_piyoda Термиз шаҳрида белгиланмаган жойдан йўлни к | Гражданский контроль

#Diqqat_piyoda

Термиз шаҳрида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган қизни “Spark” автомобили туртиб юборди. Ҳолат бўйича ҳайдовчи ва пиёда изох берди.... номли видеога кўзимиз тушди.

Шу ерда фикримизни билдирсак. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва мутассади ташкилотлар мурожаат деб ҳисоблашлари ҳам мумкин.

Видеодаги инспектор томонидан айтилган гапларига кўра "Диққат пиёда" тадбири ўтаётган экан. Яхши тадбир.

Илтимос, фақат видео қилмасдан ҳақиқатдан пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қўл урайлик.

Мисол учун уша видеодаги локацияда нечта амалдаги норматив ҳужжатлар талабига жавоб берадиган пиёдалар ўтиш жойлари ташкил қилинган?

Бизга келиб турган мурожаатларга қаранганда Термиз шаҳридаги ва шаҳарга киришда пиёдалар ўтиш жойларидаги муаммолар бор.

Мисол учун Мангузар пост масканига етмасдан туриб иккита пиёдалар ўтиш жойи (Локацияси 37.251387, 67.341748), Сурхонадарё вилояти хокимияти ёнидан ўтаётган А.Қаҳҳор, Тараққиёт қўчалардаги пиёдалар ўтиш жойлари ёритилмаганлиги, пиёдалар қатнов қисмини хавфсиз кесиб ўтиши таъминланмаганлиги ҳакида мурожаатлар бор.

Вилоят ИИБ ЙХХБ бошлиғи ва мутассади ташкилотлар рахбаралари билан учрашув ташкиллаштирилса яхши бўларди

P.S. Эльнур ака айнан сизга даъвомиз йўқ. Бу масалани ечимини топишга ва учрашувни ташкил қилишга ёрдам беришингизни сўраб қоламиз!

Ҳурмат билан @UDDU_channel жамоаси.