Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Йўллардаги иккита мухим қоида! Барча ҳайдовчилар хавфсиз масо | Гражданский контроль

Йўллардаги иккита мухим қоида!

Барча ҳайдовчилар хавфсиз масофани сақлаши шарт.

Ушбу масофани осон ва қулай сақлаш усули (лайфхак):

Чоррахада тўхтагандан сўнг, олдинда турган автомобильни орқа ғилдираклари кўриниши керак. Ушанда масофа тўғри сақланган деб хисобласангиз бўлади.

Олдинда кетаётган мошинагача масофа 3 сония бўлиши шарт. Шунда сиз ўз вақтида тормоз беришга улгурасиз.

Хисоблаш усули: олдинда кетаётган мошина бир нуқта (йўл белгиси, йўл четидаги столба ёки дарахт бўлиши мумкин) ўтиб кетганда, ўша нуқтадан сиз нечи сонияда ўтишингизни санаш керак. 

Агар сиз 3гача санамасдан ўтиб кетсангиз, демак масофа жуда кам, масофани узайтириш керак.

"Қўз билан чамалаш" кўникмаси жуда тез хосил бўлади.

Эслатиб ўтамиз йўлда масофани сақламаслик учун жарима мавжуд. Лекин жарима жуда кеч чиқарилади, ЙТҲ содир бўлгандан сўнг.

@uddu_channel