Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Матбуот хизматидаги “айрим” ходимларга муносабат билдириш юқор | Гражданский контроль

Матбуот хизматидаги “айрим” ходимларга муносабат билдириш юқоридан таъқиқланганми? Репутация бузиладими ёки рейтинг пасаядими? Сабаб нимада?

Бир қанча вақт олдин “КЎР, СОҚОВ, ГУНГни ёқиб олган”лар ҳақида мақола ёзган эдик. Унда Тошкент, Навоий, Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида йўл қўйилаётган қоида ва қонунбузарлик ҳақида эди.
Ушбу мақоладан сўнг фақатгина Бухоро вилояти расмий муносабат билдирди, қолган вилоятлар хали ҳануз “думкада”.

Қашкадарё вилоят ЙҲХБ вакилларига ўхшаб каналда чиқарилган камчиликларни бартараф этишса ҳам майли эди, лекин......

Қизиғи шундаки бу каби ҳолат доимийга айланиш ниятида турибди ва ундан кейинги эътиборсиз, жавобсиз, муносабатсиз қолган постларимиз рўйхати:
Бухоро, Қонунлар ишламаса уларни ёзишдан нима наф?
Тошкен, Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан навбатдаги фўтбол финти
Жиззах, Бу каби ички ишлар орган ходимларига нима дейишни ҳам билмайсан одам
Бухоро, Бу ҳолат коррупция эдими?... Хизмат текшируви натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади...
Сурхондарё, “Хохласам қайтаман, хохласам тўхтайман..
Сирдарё, Сирдарёдаги почтальон ЙПХ инспектори ёки қарорлардаги ўзгаришми?
Самарқанд, Йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ўрнига...
Бухоро, “E-jarima”да коррупциями ёки қарорлар ижроси қоғозда қолиб кетмоқдами?
Бухоро, Ушбу люк эгаси....
Бухоро, Қонунларни менсимайдиган ҳайдовчи ёки спиртнинг таъсири..


Президентимиз томонидан очиқлик, ошкоралик учун яратиб берган шароитларига ва олиб бораётган сиёсатларига қарши боришми бу ё кўз бўямачиликми?
Қачон танқидни тўғри қабул қилишни ўрганамиз, қачон танқид тўғри қабул қилинади, камчиликни кўрсатган одам душман ми ё?
Муаммоларни қачон ўз вақтида ҳал қилишни ўрганамиз?



Чиройли қилиб ёзиб қўйилган қонунлар ишласин энди, қонун устуворлиги муҳим бўлсин, таъминлансин, хўжақўрсинга эмаску шунча ишлар.
Кимки бўлсасин қонун олдида ҳамма тенг, баробар ва уни бузган одам шунга яраша қонун олдида жавоб (ҳисобот) берсин.

Ахборот хизмати нима мақсадда ташкил қилинган ўзи? Фақат "Пиар", эзгу ишларни кўрсатиш ва танқидларга (айримларга тегишли) кўз юмиш учунми?

Янам бир лазейкага кўз ташласак "Хизмат текшируви натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади" деб ғойиб бўлиш ҳам модага айланиб қолган. Шу каби маълумот берилганини ўқисам умидимни узаман, сабаби 5-10 фоизигина маълумот беришади (ўшани ҳам беришса агар), қолганлари ҳали ҳануз хизмат текширувини ўтқазиш билан оввора...


Расмий муносабат кутиб қоламиз.
Фикр ва мулоҳазалар учун бизнинг гурух
@UDDU_CHAT

Ҳурмат билан, юртга бефарқ бўлмаган @UDDU_channel жамоаси.