Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Европа Иттифоқи Олий судининг қарорига кўра, компанияларга мус | Геополитика

Европа Иттифоқи Олий судининг қарорига кўра, компанияларга мусулмон аёлларнинг ҳижобда ишлашини тақиқлашга рухсат берилибди.

Маълум бўлишича, бундай тақиқлар фақатгина компания ҳар қандай эътиқодга нисбатан бетарафлигини намойиш қилганда мумкин бўлади. «Иш жойида сиёсий, фалсафий ёки диний эътиқодларни ифодаловчи ҳар қандай кўринишдаги либос кийишни тақиқлаш иш берувчининг мижозларга нисбатан нейтрал қиёфасини намойиш этиш ёки ижтимоий низоларнинг олдини олиш истаги билан оқланиши мумкин», дейилади суд қарорида.

Таъкидланишича, ушбу қарорга Германиядаги мусулмон аёллар ўзи ишлаётган компаниялар хизмат пайтида ҳижобда юришни тақиқлагандан кейин Европа Иттифоқи судига мурожаат қилгани сабаб бўлган. Европа судининг иш берувчилар фойдасига чиқарган қарорига қарамай, якуний ҳукмни Германиянинг миллий судлари чиқаради.