Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Fattohhon.com

Логотип телеграм канала @fattohhoncom — Fattohhon.com F
Логотип телеграм канала @fattohhoncom — Fattohhon.com
Адрес канала: @fattohhoncom
Категории: Без категории
Язык: Русский
Количество подписчиков: 68
Описание канала:

Fattohhon.com internet saytining rasmiy telegram kanali! ✅✅✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Kanalga ulanish uchun linkni bosing
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD4diQWEitde0ML71Q

Рейтинги и Отзывы

2.67

3 отзыва

Оценить канал fattohhoncom и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

1

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 2

2022-04-14 20:20:33 Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Тегишли ўзгартиришлар ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан киритилди.

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

https://t.me/fattohhoncom
74 views17:20
Открыть/Комментировать
2022-04-13 13:48:32 ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

https://t.me/fattohhoncom
107 views10:48
Открыть/Комментировать
2022-04-13 13:44:04 1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт (мажбурий) бўлади.

https://t.me/fattohhoncom
171 views10:44
Открыть/Комментировать
2022-04-13 13:42:37 Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ҳужжат билан:

аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Ўзбекистан Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;

енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади;

юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;

транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;

сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

https://t.me/fattohhoncom
169 views10:42
Открыть/Комментировать
2022-04-10 12:57:47
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни вафот этди.
Устоз санъаткор 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган. 1963 – 2007 йилларда “Ёш томошабинлар”, “Абдулла Қаҳҳор” номидаги Сатира театрларида актёр сифатида фаолият кўрсатган.
Устоз санъаткор ўз фаолияти давомида “Шайтанат”, “Баҳор қайтмайди” видеофильмларида, “Осмондаги болалар”, “Фотима ва Зуҳра”, “Цунами”, “Аччиқ ҳаёт”, “Жазо”, “Амакиваччалар” каби бадиий фильмларда ва кўплаб спектаклларда турли характердаги ролларни ижро этган.
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ўз роллари билан халқимиз қалбида яшашда давом этади…
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

https://t.me/fattohhoncom
88 viewsedited  09:57
Открыть/Комментировать
2022-04-01 21:22:03
РАМАЗОН ТАҚВИМИ—2022

Барча мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан муборакбод этамиз!
Бу ой ҳар бир хонадон учун хайрли ва баракотли бўлишини тилаймиз!
#Ramazon2022
#Fattohhoncom #Fattohhonuz


Kanalga ulanish uchun linkni bosing

FATTOHHON.COM rasmiy telegram kanali
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

INSTAGRAM | FACEBOOK | VK | WWW
112 viewsedited  18:22
Открыть/Комментировать
2022-03-22 17:56:21
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 82 ёшда вафот этди. 1939 йилнинг 21 апрель санасида Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида таваллуд топган.
Театр ва рассомчилик санъати олийгоҳини тамомлаган.

Марям Ихтиёрова ўз фаолиятини 1959 йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган. Устоз санъаткор ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакль ва филмларда иштирок этган. Шунингдек турли радиоэшиттиришлар ва хажвий телекўрсатувларда ҳам қатнашган. Кўп йиллик фаолияти давомида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» ҳамда 2016 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдираман.
#Fattohhoncom #Fattohhonuz


Kanalga ulanish uchun linkni bosing

FATTOHHON.COM rasmiy telegram kanali
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

INSTAGRAM | FACEBOOK | VK | WWW
117 viewsedited  14:56
Открыть/Комментировать
2022-03-21 12:43:55
Азиз юртдошлар, барчаларингизни “Наврўз” айёми билан самимий қутлайман!
Тинчлик-омонлик, соғлик-саломатлик, қут-барака, бахт ва омадлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
“Наврўз” айёми муборак!

#Fattohhoncom #Fattohhonuz


Kanalga ulanish uchun linkni bosing

FATTOHHON.COM rasmiy telegram kanali
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

INSTAGRAM | FACEBOOK | VK | WWW
86 viewsedited  09:43
Открыть/Комментировать
2022-03-15 20:41:42
Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намоёндаси Тўти Юсупова 86 ёшда вафот этди.
Актриса 1936 йил 10 март куни Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, ижодий фаолиятини 1957 йилдан бошлаган.
Тўти Юсупова кино оламида ўзига хос образлар яратган бўлиб, "Абдуллажон", "Кўнгил кўчалари", "Воиз", "Дилхирож", "Кичкина одамлар", "Шабнам", "Жазо", "Ожиза", "Назира" каби фильмлар шулар жумласидандир.
Актриса шунингдек, кўплаб спектаклларда ҳам роллар ижро қилган ва улар ичида
айниқса, "Келинлар қўзғолони" спектаклидаги Сотти образи, халқимиз кўнглидан чуқур жой олган, ҳамда ўзига хос ташриф қоғозига айланган.
Тўти Юсупова кино ва театрдаги самарали фаолияти учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” унвонлари, "Эл-юрт ҳурмати", "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан тақдирланган.
Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдираман.
#Fattohhoncom #Fattohhonuz



https://t.me/fattohhoncom
105 viewsedited  17:41
Открыть/Комментировать