Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ТАЙИНЛОВ “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг теги | Fattohhon.com

#ТАЙИНЛОВ

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг тегишли буйруғига асосан, муассасанинг Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи Насриддинов Отабек Камолиддинович муассасанинг Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш ва ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Худойбердиев Ўрол Абдуҳакимович муассасанинг Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш ва ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига Зуфаров Муроджон Миржалолович тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг масъулиятли лавозимларига тайинланган Насриддинов Отабек Камолиддиновичга, Худойбердиев Ўрол Абдуҳакимовичга ҳамда Зуфаров Муроджон Миржалоловичга келгуси фаолиятиларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
#UzbekkonsertDM #Fattohhoncom #Fattohhonuz

https://t.me/fattohhoncom