Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

“Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди Ўзбекистон Республика | Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

“Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 310-сонли қарори билан тасдиқланган “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш” Дастури доирасида Фарғона вилояти божхона бошқармаси ёш ходимлари ўртасида “Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик танлов икки босқичда, яъни постлар ҳамда бошқарма миқёсида ўтказилиши белгиланган. Постлардан сараланган ходимлар ўртасида бошқармада танловнинг иккинчи босқичи ўтказилди. 3 та шарт асосида ташкил этилган танловда энг юқори баллни қўлга киритган
“Фарғона” чегара божхона пости инспектори Ҳ.Бозорбоев биринчи ўринни,
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости инспектори А.Исмоилов иккинчи ўринни,
“Ўзбекистон” чегара божхона пости инспектори Ў.Султонова учинчи ўринни қўлга киритди.
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тақдирланади.