Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#yangi_ozbekistonda #el_aziz_inson_aziz Давлатимиз | Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

#yangi_ozbekistonda
#el_aziz_inson_aziz

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 август куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби томонидан божхона тизимида узоқ йиллар хизмат қилган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ божхона фахрийлари холидан хабар олиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Божхона ходимларининг дастлабки манзили бошқарма ва божхона постларида узоқ йиллар намунали хизмат қилган Хуршидахон Аҳмедова хонадони бўлди. Учрашув давомида божхона фахрийсига байрам кайфияти улашиш мақсадида гуллар ва байрам туҳфалари топширилди.


Farg’ona viloyati bojxona boshqarmasi telegram kanali

Kanalga ulanish

https://t.me/fargonabojxonaboshqarmasi