2022-05-31 13:53:59
Азиз юртдошлар!
Аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун https://regulation.gov.uz/oz га жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасининг муҳокамаси жорий йилнинг 14 июнига қадар давом этади!
Ҳурматли фуқаролар, барча саволларингизни онлайн тарзда юборишингиз мумкин.
Сизнинг фикр ва таклифларингиз долзарб ва муҳимдир!
Шунингдек, бугун соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ва Энергетика вазирликлари, “Узтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида жонли эфирда ушбу ҳужжатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ҳурматли ОАВ вакиллари, Сизларни матбуот анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.
Ҳурматли фуқаролар, барча саволларингизни онлайн тарзда юборишингиз мумкин.
Сиз ҳам ўз фикрларингиз билан қўшилинг!
Сизнинг фикр ва таклифларингиз долзарб ва муҳимдир!
Манба: Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
1.4K views10:53