Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Edu.uz

Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz E
Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz
Адрес канала: @eduuz
Категории: Образование
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 142.21K
Описание канала:

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006
📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi

Рейтинги и Отзывы

3.00

2 отзыва

Оценить канал eduuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 340

2021-06-02 11:21:10 Сурхондарёда янги институт ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқот қилди.

Кеча мен улар билан учрашдим. Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз, қизларимиз оиласига ҳам, атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболовга Анорчилик йўналишидаги кафедра мудири ва таҳсил олаётган ёш олималарни анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга юбориш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Университет қошида Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
14.0K viewsedited  08:21
Открыть/Комментировать
2021-06-02 10:12:31
Яқинда Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга оид Қарорни имзолади.

Ушбу Қарор билан қандай ўзгаришлар жорий этилмоқда?

Бугунги кунда хорижий тилларнинг глобал мақоми қандай ўзгариб бормоқда?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари С.Усмановнинг шу ҳақидаги “O‘zbekiston24” телеканали учун инглиз тилида берган интервьюсини бугун соат 13:15 да томоша қилишингиз мумкин.

Some days ago, the President of Uzbekistan signed a Decree concerning the popularization of learning foreign languages in our country.

What changes are introduced into our practice due to this Decree?

How is the global status of foreign languages evolving today?

This was commented by S.Usmanov, head of the information service, Ministry of higher and secondary specialized education, in his English interview for TV channel “O‘zbekiston 24”, which you can watch at 13:15 today.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
4.2K views07:12
Открыть/Комментировать
2021-06-02 09:17:46
Термиз давлат университети тарихига муҳрланган учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимджан Камилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида Термиз давлат университетида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

ТерДУ ректори Авазжон Марахимов университетда ташкил этилган Юридик факультетининг фаолияти ҳамда имкониятлари билан таништирди.

Учрашув давомида меҳмонлар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар, янгиликлар тўғрисида очиқ мулоқот қилишди.

Меҳмонлар юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналиши ривожи ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Факультет талабалари йўналишлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда амалиёт ўташ учун таклиф этилди.

Ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга янада кенг имконият ҳамда шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Манба: ТерДУ Ахборот хизмати

EDUUZ
10.2K views06:17
Открыть/Комментировать
2021-06-01 19:55:00 #ДАЙЖЕСТ

Олий таълим муассасалари 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан юртимиз болажонларига хурсандчилик улашдилар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Сергели туманида жойлашган "Асробод" маҳалла фуқаролар йиғини гузарида байрам тадбирини уюштирди

Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев Хива шаҳрида жойлашган “Хива болалар шаҳарчаси"га болажонларни байрам билан қутлаш мақсадида совға-саломлар билан ташриф буюрди

Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари Олмазор туманидаги “Ҳислат” маҳалласи болалари учун байрам тадбирини уюштирдилар

Фарғона давлат университетида «Фарзандларимиз – келажагимиз» мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида болалар ўз ота-оналари ишлаётган даргоҳ билан танишишди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиалида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болаларимиз” шиори остида болажонлар учун турли танлов ва мусобақалар ташкил этилди

Навоий давлат педагогика институти жамоаси барча ширин-шакар болажонларни "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" билан муборакбод этди

Андижон машинасозлик институти ходимлари Андижон шаҳрида жойлашган 20-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, болажонларга байрам муносабати билан турли эртак китоблар ва ўйинчоқлар улашдилар

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти "Қўғирчоқ театр санъати" кафедраси магистрантлари ва талабалари томонидан тайёрланган дастур Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида намойиш этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари ва магистратура босқичи талабалари Чирчиқ шаҳар 25-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақасини уюштирдилар ва ғолиб бўлган жамоаларга совғалар улашдилар

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Миробод туманида жойлашган Байналминал, Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбирлар ташкил этилди

Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини мустахкамлаш борасидаги Президент фармонини амалда ижросини таъминлаш ва
"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" доирасида Тошкент молия институти Учтепа туманида жойлашган 14-умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус - ҳаракатда” деб номланган байрам тадбирини ташкил этди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
3.5K views16:55
Открыть/Комментировать
2021-06-01 18:52:15
ЯШАШГА ХАҚЛИСАН, БОЛАЖОН!

Андижон давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талаба-ёшлари “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га ҳеч кимнинг хаёлига келмаган умидимиз юлдузлари, кўзмунчоқларимизга шодлик улашмоқ истагида биласизми, нима совға қилдилар?!

Адашдингиз, ўйинчоқ эмас, рангли қоғоз ҳам эмас, улар болажонларга – ҳаёт улашдилар!

Улар олижаноб ишга қўл урдилар ва шифохоналарда ётган, ҳаётдан умидини узолмай курашаётган болажонлар учун Вилоят қон қуйиш марказида донорлик акциясини ташкил қилдилар.

Раҳмат сизга ёшлар, Сиз олдингизга қўйган вазифангизни, олижаноб мақсадингизни шараф ва ғурур ҳамда фахр билан уддаладингиз, жон-томиримиз бўлган азиз болажонларга ҳаёт улашдингиз!, дея хабар беради Андижон давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати ўз расмий сайтида.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
11.2K views15:52
Открыть/Комментировать
2021-06-01 17:29:09 ​​Сурхондарё: Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида таълим соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев Термиз давлат университетида Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаровлар иштирок этишди.

Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев вилоятдаги ҳар бир олий таълим муассасаси раҳбарларининг бугунги кунда соҳада мавжуд муаммолар ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва истиқболда амалга ошириш лозим бўлган ишлар тўғрисидаги фикрлари билан танишди. Хусусан, таълим муассасаларидаги асосий ўқув бинолари ва талабалар турар-жойлари ҳамда кадрлар етишмаслиги, моддий-техник базани ривожлантириш каби масалалар кун марказида бўлди.

Педагогик соҳада кадрлар тайёрлаш борасида услубий ҳамкорликни ривожлантириш, янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги ва юқоридаги масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Учрашув сўнгида Термиз давлат университети ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, ахборот ресурс маркази, уларда талабалар учун яратилган шароитлар ва янги барпо этилаётган ўқув биносининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
15.2K viewsedited  14:29
Открыть/Комментировать
2021-06-01 17:29:09
13.1K viewsedited  14:29
Открыть/Комментировать
2021-06-01 14:30:01
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан юртимиз болажонларини табриклайди!

Болалар – умримизнинг мазмуни, кўзларимиз қувончи ва келажагимиз эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиш ҳар биримизнинг шарафли ва муқаддас бурчимиздир.

Сизларга гўзал тарбия, олижаноб хулқ-атвор ва муносиб таълим бериш – барчамизнинг мақсадимиздир.

Болажонларимизнинг замонавий билим ва кўникмалар олиши, спорт ва санъатга қизиқишлари учун керакли шароитлар яратиб бериш – бизнинг энг катта вазифамиздир.

Келажагимиз бунёдкорлари, барча даврларнинг қаҳрамонлари Сиз жажжи кичкинтойларни байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
8.6K views11:30
Открыть/Комментировать
2021-06-01 11:07:03 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлди

Учрашув аввалида, вазир А.Тошқулов марказ талабалари билан кўришиб, улар билан самимий суҳбат қурди. Учрашув давомида афғонистонлик талаба-ёшлар мамлакатимизда таҳсил олишлари учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканликлари ва келгусида ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда етук мутахассислар бўлиб, ўз ватанлари Афғонистоннинг истиқболи учун хизмат қилишдек бурчни мақсад қилганликларини таъкидладилар.

Вазир талабаларни яратилаётган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда қунт билан замонавий билимлар олишга чақириб, ўзининг тавсияларини берди.

Учрашув давомида вазир марказнинг ўқув-услубий ва моддий-техник базасини янада ривожлантириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, А.Тошқулов афғон ёшлари учун ўқув йили давомида республика миқёсида муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштириш, модуль тизими асосида дарсларни ва ўқишдан ажралмаган ҳолда амалиёт ўташларини ташкил этиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
12.2K viewsedited  08:07
Открыть/Комментировать
2021-06-01 11:07:03
12.0K views08:07
Открыть/Комментировать