Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Шавкат Мирзиёев «Туркий давлатлар ташкилоти» саммитида иштирок | Edu.uz

Шавкат Мирзиёев «Туркий давлатлар ташкилоти» саммитида иштирок этди

Президент қуйидаги асосий таклифларни илгари сурди:

Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;

ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш;

БМТ билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш;

«Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш;

2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазиятга ҳам эътибор қаратиб, ушбу мамлакат гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик кераклигини ҳам таъкидлади.


@xushnudbek