Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Урганч давлат университетида | Edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Урганч давлат университетида

2021
йил 24 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Урганч давлат университетида бўлди.

Учрашув аввалида, вазир А.Тошқулов университет талабалари билан кўришиб, улар билан самимий суҳбат қурди. Жумладан, талабаларнинг мамлакатимизда чет тилларини ривожлантириш бўйича қилинаётган ислоҳотлар борасидаги фикрларига қулоқ тутди. Шунингдек, вазир талабаларни яратилаётган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда қунт билан билим олишга чақириб, ўзининг тавсияларини берди.

Қисқа учрашув давомида, вазир университетда талабаларга яратилган шарт-шароитлар, талабалар турар-жойи билан таъминланганлик даражаси, шунингдек, 2021–2022 йилларда янги қурилиши режалаштирилаётган 2 минг ўринли ўқув-биноси ҳамда капитал реконструкция қилиниши мўлжалланган 600 ўринли талабалар турар-жойининг қурилиш режалари билан танишди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j