Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бир яхшиликка ўн яхшилик қайтади Пайғамбар алайҳиссаломнинг қ | Дуолар

Бир яхшиликка ўн яхшилик қайтади

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди.
Негадир кўнгли анор тусади. Буни эри - ҳазрати Алига айтди. Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради. Иймон ва
ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар. Тиланчи хурсанд бўлди. Уйга
келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар. Ҳазрати Фотима
узрни қабул қилиб:
- Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин, - деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий
турибдилар. Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
- Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бериб юбордилар, - дедилар
Салмон.
- Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак
эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
- Баракот учун олиб қолган эдим, - дедилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.