Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР - Узрсиз йўталиш; - Қироатг | Дуолар

НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш  – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.