Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ “Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга | Дуолар

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

“Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага... яхшилик қилинглар” (Нисо сураси, 36-оят).
Шубҳасизки, ота-оналар фарзандларни дунёга келтиришда асосий сабабчилардир. Улар фарзанди роҳати учун бор-йўғини нисор айлагайлар, бахту саодати ва фароғатлари учун бор-будини фидо қилурлар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло марҳамат қилади:
“Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага... яхшилик қилинглар” (Нисо сураси, 36-оят).
Аллоҳ таолога бандалик вазфасини адо қилиш аҳдга вафо, борига ризо, йўғига сабр, шариат ҳукмига риоя ва ота-онага яхшилик қилиш билан камолига етади. Киши ота-онага яхшилик қилар экан, дунёда салоҳиятли, охиратда нажот топувчи, қиёмат куни маҳшаргоҳда Аллоҳ таоло Аршининг соясида солиҳ инсонлар қаторида бўлур. Шунингдек, ота-онасини норози қилувчи кимсаларга Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қаттиқ азобларни тайёрлаб қўйган.
Ота-онага оқ бўлиш улкан мусибатдир. Айниқса, ўз фарзандларидан азоб-уқубат кўришлари яна ҳам оғирроқдир. Ота-онасига оқ бўлганлар бутун дунё мулкига молик бўлганда, Аллоҳ азза ва жалла барча савоб амалларини бекор қилиб юборур. Ота-оналарига яхшилик қилган инсонлар эса, тавфиқда бўлурлар ва Аллоҳ таолонинг розилигига етишурлар.
Маъмун айтади: “Ота-онага яхшилик қилишда Яҳёнинг ўғли Фазлдан кўра афзалроғини кўрмадим. У шунчалик меҳрибон эдики, отаси билан қамоқда ўтирган пайтида ҳам отаси ҳеч қачон совуқ сувда таҳорат олмаган, ҳар қандай шароитда ҳам сув иситиб берар эди. Совуқ тушиб қолган кечада соқчилар сув иситиш учун ўтин олиб киришга рухсат бермади. Шунда Яҳё уйқуга кетганидан сўнг Фазл доимо сув иситиб юрган мис идишни олди-да, машъала ёнига бориб отаси уйқудан уйғонгунча қўлидан туширмай машъалага тутиб турди”.
Қуйида ота-онасига яхшилик қилганларга қандай мукофотлар берилгани ва норози қилганлар қандай қарғишларга қолганлари ҳақида ҳикоялар келтирамиз, иншоаллоҳ.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.