Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Венгрияда туғилган тиббий доктор, психиатр ва психотерапевт Га | Дилноза Фахрутдинова

Венгрияда туғилган тиббий доктор, психиатр ва психотерапевт Габор Мате ҳикоя қилади:

—Иккинчи Жаҳон уруши пайтида немис фашистлари Венгрияга бостириб киришга шайланаётгани ҳақида хабар тарқалади. Ўша кунларда мен бир ёшли чақалоқ эдим. Мен бесабаб йиғлайверганим учун онам педиатрга телфон қилади. У — майли кўриб қўяман, аммо шуни айтишим керакки, худди сенга ўхшаб юзлаб оналар айни муаммо билан мурожаат қилмоқда, бошқаларнинг чақалоғида ҳам мана шундай ғалати ҳолат юз бермоқда — дейди. Кейинчалик психиатрия ва психотерапеяни чуқур ўрганиб тажрибамдан шуни билдимки, мен ва бошқа гўдаклар оналаримиздаги қўрқув ва хавотирдан келиб чиққан кучли стрессдан таъсирланиб биз ҳам қаттиқ қўрқиб стрессга тушган эканмиз. Ота-онадаги ҳиссиётни бола сўссиз тушунади. Оила бахтли ёки бахтсиз эканини билиш учун болаларнинг кортизол гармонини текшириш керак дейман. Аҳил- иноқ оилада болалар ҳиссий барқарор бўлади. Бола руҳан соғлом ўсиши учун она руҳан соғлом бўлиши керак. Биздаги аксари муаммолар генетик эмас балки туғилганимиздан кейин пайдо бўлади. Бола руҳан барқарор ва хотиржам бўлиши учун ота-она аввало шундай бўлиши керак. Стресс юқумли ҳиссиёт.

Файзуддин Мўмин.