2021-05-12 00:38:56
Вақт тез ўтяпти...
Яқинда дадам залда футбол кўриб ухлаб қолган мени кўтариб жойимга олиб кириб қўярди. Мен буни сезиб турардим ва қандайдир хотиржамлик ҳис қилардим ичимда.
Бугун мультфильм кўриб ухлаб қолган қизимни жойига ўзим кўтариб ётқизаман...
Гўё барчаси такрорланмоқда, дадам соқол олса томоша қилиб турардим, энди мени ўзимни томошабиним бор. Бир ерга боришга руҳсат сўрардим, энди мендан сўрашяпти.
Мактабда бир нарсалар ўрганиб келсам ховлиқиб айтиб берардим, энди эса тингловчиман. Ютуқларимни айтиб мақтов кутардим энди эса мақтагичман...
Дадам келса югуриб бўйинларига осилардик, энди эса бўйнимни тутяпман. Дадам эшитадиган қўшиқларни ёддан билардик, энди эса машинамни орқасида Муми Трольнинг "Инопланетный гость" қўшиғини ёддан айтиб кетадиганим бор...
Ҳамма нарса такрорланяпти, фақат энди мен меҳр олувчи эмас, олган меҳрларимни берувчиман... Вақт тез ўтяпти.
@nurbekalimov
139 views21:38