Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Мамлакатимизда сўнги йилларда Павловнияга қизиқиш ниҳоятда ор | De Nova Agro (in vitro павловния, черешня, виноград)

Мамлакатимизда сўнги йилларда Павловнияга қизиқиш ниҳоятда ортиб бормоқда. Павловния Ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши билан ажралиб туради, балки ҳаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи эканлиги билан қадрланади. Павловния жуда тез ўсувчи дарахт бўлгани боис, ерга экилган ниҳол бир йилда 5 метргача бўй чўзади. Дарахт яхши парвариш қилинса, иккинчи йилдан гуллай бошлайди ва бўйи 12 метргача боради. Тўртинчи йилдан бошлаб ундан ёғоч олиш мумкин. Аммо қимматбаҳо, мустаҳкам ёғоч олишни мақсад қилган тадбиркор дарахтнинг 7 йилда тўлиқ етилишини кутади. Бу вақтда дарахтнинг диаметри 70 сантиметр, бўйи 20-25 метргача бориши мумкин.
Батафсил @denovaagro
Мурожаат учун:
+99897 7166516
+99897 1106556