Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#об_ҳаво Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +22 даражаг | CHIRCHIQLIKLA 🇺🇿

#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

@Chirchiqlikla