Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: ўзаро манфаатли ҳамкорлик Сў | Center for Economic Research and Reforms

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 баравар ошди.

2021 йил якунига бориб, ушбу мамлакатдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 1,5 млрд доллардан ортиқни ташкил этди.

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон Республикасида Саудия Арабистони капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 4,1 баробарга ошиб, ўттиз саккизтага етди (19 та ХК ва 19 та ҚК).

2022 йилнинг январь-июнь ойларида ўзаро савдо ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12,8 бараварга ўсиб, 95,5 млн. долларни ташкил этди.
2021 йилда товар айирбошлаш 17,2 млн. долларга (экспорт – $4,8 млн., импорт – $12,4 млн.) тенг бўлган.
2020 йилда товар айирбошлаш ҳажми 27,4 млн долларни (экспорт – $0,7 млн., импорт – $26,8 млн.) ташкил этган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, талаб катта бўлган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни кўпайтириш мақсадидаги саноат кооперацияси ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга кучли туртки беради. Масалан, Saudi Aramco компаниясининг Ўзбекистонда нефть ва газни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлашга жалб этилиши.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк