Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операциялари | Central Bank of Uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларга муносабати

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда валюта операцияларини амалга ошириш юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан лойиҳа тайёрланиб умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштиришни назарда тутади.

Хусусан, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш;
амалдаги нормаларни турли хил талқин қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни аниқ белгилаш;
чет эл валютасини сотиб олиш буюртманомаларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш;
хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда норезидент жисмоний шахсларга валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш;
банк кассалари орқали мижозларга нақд чет эл валютасини чиқим қилиш билан боғлиқ нормаларни умумлаштириш.

Марказий банк барча оммавий ахборот воситаларига мазкур лойиҳа юзасидан билдирилган таклифлар учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва ушбу таклифлар лойиҳани янада такомиллаштириш давомида кўриб чиқилишини маълум қилади.

#regulyator

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin