Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Мамлакатимизнинг 12 вилоятида ёшларнинг молиявий саводхонлигин | Central Bank of Uzbekistan

Мамлакатимизнинг 12 вилоятида ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув тадбирлари ўтказилди

Табдирларда 16 та тижорат банки вакиллари билан бир қаторда 12 нафар етакчи тадбиркорлар ва 14 та суғурта компанияси вакиллари ҳам ўз тажрибаси билан бўлишди. Хусусан, ёшларга рақамли молиявий саводхонлик, тадбиркорлик, суғурта маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар ўргатилди.

2400 нафардан ортиқ ёшлар мутахассислар томонидан ташкиллаштирилган интерфаол ўйин ва викториналарда иштирок этиб, ўз бизнес-режаларини ишлаб чиқди.

Мазкур ўқув тадбирлари Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ўтказилган бўлиб, мақсад — мамлакат ёшларини молиявий мустақилликка тайёрлаш, бу борада билимларини оширишдан иборат.

Шу орқали мамлакат келажагини иқтисодий томонлама яхшиланишига пойдевор яратиш, унинг мустаҳкамлигини молиявий билимлар билан таъминлашга эришиш мумкин.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin