Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар ўзгача услубда котле | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар ўзгача услубда котлет ва пюре тайёрлаймиз.

Керакли масалиқлар:

Қийма – хоҳишга кўра
Пишлоқ – 200гр
Саримсоқ – 2-3 тишча
Томат – 100 мл
Картошка – 6-7 дона (ўртача катталикда)
Сут – 200 ml
Сариёғ – 150 гр
Горох – 100 гр хохишга кура


Тайёрланиши:
Дастлаб, қиймага туз қўшиб, юмалоқ қилиб ёғда ҳамма томонини қовуриб оламиз. Энди ёғда сариёғни эритиб, унга саримсоқ ва томат солиб, соус тайёрлаймиз. Озгина қайнаб чиққанидан сўнг оламиз.

— Энди идишга қайнатилган картошка солиб, унинг устидан сут қуямиз ва сариёғ эритиб соламиз. Миксерда яхшилаб аралаштирамиз. Энди пишлоқни қирғичан ўтказиб, уни ҳам қўшиб юборамиз. Массамизни қошиқ билан аралаштирамиз.

— Сўнгра идишга тайёрлаган пюремизни ёйиб, устига бояги қовурилган қиймаларимизни қўйиб чиқамиз. Орасига музлатилган горохларни солиб, соусимизни қуямиз. Устидан яна қирғичдан чиқарилган пишлоқ солиб, духовкада 180°C да 20 дақиқа пишириб оламиз. Пюре ва котлетларимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods