Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан яна италиян ош | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан яна италиян ошхонасида машҳур бўлган таомлардан бири – питса тайёрлаймиз. Минипитсани ёқтирадиганлар борми?

Рецептни йўқотиб қўймаслик учун уни шахсий булутчангизга сақлаб олишни унутманг!

Керакли масалиқлар:
Хамирига:

Сметана – 200гр
Маргарин – 200гр
Ун – 450 гр
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
Туз – таъбга кўра
Тухум – 2 дона


Начинкаси:
Колбаса – 200гр
Пиёз – 2 дона
Помидор – 2 дона
Пишлоқ – 150гр
Булғор қалампири – 1 дона
Таъбга кўра туз, паприка, мурч


Тайёрланиши:
Дастлаб қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қориб оламиз. Бунинг учун идишга сметана, тухум сариғи ва истеъмол содасини солиб аралаштирамиз-да, массамизни алоҳида олиб қўямиз.

— Бошқа идишга ун ва маргаринни қирғичан ўтказиб соламиз ҳамда урвоқ ҳосил қиламиз. Яримтайёр хамиримизга бояги массамизни соламиз ва юмшоққина хамир қорамиз. Энди начинкасини тайёрлаймиз.

— Идишга колбаса ва пишлоқни қирғичан ўтказиб соламиз. Сўнгра помидор ва булғор қалампирини майдалаб соламиз. Энди хамиримизни зувалаларга ажратиб оламиз. Зувалани ёиб ичига начинкамизни жойлаштириб, устини хамир билан ёпамиз.

— Остидаги хамирни устидаги хамирга буклаб, четларини ёпиб чиқамиз. Устига тухум сариғини суртамиз. Ҳар бир минипитсамиз шу тартибда тайёрланади. 180• 30 минут Минипитсаларимизни духовкада пишириб оламиз. Минипитсалар тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods