Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан иссиқ ҳавода ҳ | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан иссиқ ҳавода ҳам яхши кетадиган таом тайёрлаймиз

Постни сақлаб олишни унутманг.

Керакли масалиқлар:

Гўшт – қўй гўшти
Сув
Картошка – 1 та
Пиёз – 1 та
Сабзи – 1 та
Лавлаги – 3 4 та
Карам – 1 та
Майдаланган саримсоқ – 3 4 дона
Томат – 1 ош қошиқ
Таъбга кўра туз, шакар ва уксус 1 ош қошиқ солдим
Сметана ва укроб устига

Тайёрланиши:
Қозонга сувни солиб, гўштни қайнатамиз. Бунда суякли гўштдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сўнгра картошкани ўртача катталикда тўғраб соламиз. Энди карамни ҳам тўғраб соламиз.

— Устини димлаб, паст оловга қўйиб қўямиз. Энди пиёзни тўғраб, товага ёғ қуйиб пиёзни қовуришни бошлаймиз. Сабзи ва лавлагини ҳам қирғичан ўтказиб, уларни ҳам пиёзга қўшиб қовурамиз.

— Сўнгра озгина сув қуйиб, майдаланган саримсоқ ва томат қўшамиз. Энди уксус, шакар ва таъбга мослаб туз соламиз. Устини димлаб 5 дақиқа қайнатамиз.

— Сўнгра лавр барги солиб, бояги қайнатаётган гўштимизга қўшиб юборамиз. 40 дақиқа қайнатамиз. Таомимиз тайёр. Устига қатиқ қўшиб тановул қилсангиз, яна ҳам ширинроқ бўлади.

Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods