Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан аччиққина сала | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан аччиққина салат тайёрлаймиз.

Ҳар қандай таом билан яхши ўтадиган ушбу салатимизнинг рецептини сақлаб олинг.

Керакли масалиқлар:

Пишириб олинган мол гўшти – 350 гр
Бодринг – 2 дона
Помидор – 3 дона
Болгар қалампири – 1 дона
Кориандер – 1 ош қошиқ (ширин)
Қуритилган қалампир – 1 чой қошиқ (майдаланган)
Паприка – 1 ош қошиқ
Олма уксуси – 1 ош қошиқ 6%
Соя соуси – 2 ош қошиқ
Иссиқ ёғ – 80 мл
Таъмга кўра туз
Саримсоқ – 2 тишча
Кўкат


Тайёрланиши:
Дастлаб, гўштни ошга сабзи тўғрагандек қилиб тўғраймиз. Сўнгра бодринг ва помидорни ҳам сомонча қилиб тўғраймиз. Энди саримсоқни пичоқнинг ёнбоши билан майдалаймиз.

— Энди кўкатни ҳам майдалаймиз. Сўнгра булғор қалампирини ҳам сомонча шаклида тўғраймиз. Энди ҳамма тўғраб олинган масалиқларни бир идишга навбатма-навбат соламиз.

— Сўнгра зираволардан кориандр, паприка, қалампир соламиз. Сўнгра олма уксуси, сўя ва иссиқ ёғ қуямиз. Аралаштириб, таъбга кўра туз солиб, яна бири аралаштириб юборамиз. Салатимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods