Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун ўзгача тарздаги пост бўлади | Мир природы и животных в картинках
Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун ўзгача тарздаги пост бўлади. Сизлар билан Италиянча ширинлик "Терамису" тайёрлаймиз
Керакли масалиқлар:
Тухум – 3 дона
Шакар – 120 гр
Творогли пишлоқ – 200 гр (mascarpone)
Қуюқ қаймоқ – 300гр
Кофе экспрессо
какао
Печене савоярди – 35-40 та
Тайёрланиши:
Идишга тухумни чақиб соламиз, сўнгра шакарни соламиз. Энди миксерни жуда тезга қўйиб, аралаштирамиз. Бунда тухум кўпириб чиқиши лозим. Бу вақтда биз қуюқ қаймоқни творогли пишлоқ билан аралаштирамиз.
— Бунда қаймоқ ҳам пишлоқ ҳам совуқ бўлиши ва иложи борича иккаласи маргарин кўринишидек, бир массага айланиши лозим. Энди тухум ва қаймоқни бир-бирига қўшиб юборамиз. Сўнгра қошиқ билан аралаштириб, крем ҳосил қиламиз.
— Совуган кофега савоярди печенеларини ботириб, қолипнинг остига териб чиқамиз, сўнгра устидан кремимизни қуямиз. Сўнгра кремни қолипнинг четларигача текислаб чиқиб, яна печенеларни жойлаб чиқамиз.
— Энди яна кремни қуйиб, текислаб чиқамиз. Энди қолипни мзулатгичга бир кечага қолдирамиз. Қолипни очиб, устидан аччиқ какаони сепиб чиқамиз. "Терамису" тайёр.
Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods