Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан нонушта учун т | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан нонушта учун тухум ва колбасали тўйимли егулик тайёрлаймиз!

Рецептни сақлаб олиш эсдан чиқмасин!

Керакли масалиқлар:

Пиёз – 1 дона
Помидор – 1 дона
Тухум – 5 дона
Колбаса – 150 гр
Кўкпиёз – 1 боғлам (манда ёқ эди сололмадим)
Пишлоқ – 150 гр
Туз – таъбга кўра


Тайёрланиши:
Пиёз, колбаса ва помидорни майда тўртбурчак қилиб тўғраймиз. Кўкпиёзни ҳам майда қилиб тўғраб, товага ёғ қуйиб, газда қиздирамиз.

— Дастлаб пиёзни озгина қовуриб, помидорни ташлаймиз. Сўнгра биринма-кетин колбаса ва кўкпиёзни ҳам солиб юборамиз. Энди тузини созлаб, 5 дона тухумни чақиб соламиз.

— Устини озгина димлаймиз. Энди қирғичда сомонча қилиб майдаланган пишлоқни солиб, эрийдиган қилиб пишириб оламиз. Таомимиз тайёр!


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods