Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан 'Тустовуқ уяси | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан "Тустовуқ уяси" номли салат тайёрлаймиз

Бу рецептни ҳам сақлаб қўйинг, бирор кунингизга асқотади.

Керакли масалиқлар:
Картошка - майда қўвурилган (манда тайёри эди)
Қўзиқоринлар (маринадланган) - 200 гр
Сабзи - 2 дона (қайнатилган)
Индейка гўшти - 300 гр @toxtaniyoz_ota_uzb (товуқ филесидан фойдалансангиз хам бўлади)
Тухум - 3 4 дона
Бедана тухуми - 3 дона
Кўкатлар - укроп
Маёнез

Тайёрланиши:
Дастлаб, картошкани сомонча шаклида қирғичдан ўтказиб оламиз. Картошкани ортиқча крахмалдан тозалаш учун сувга солиб қўямиз, сўнгра тоза сув билан ювиб, қуритиб қўямиз. Товага картошкалар сузиб юрадиган даражада қилиб ёғ қуямиз ва картошкани қовуришни бошлаймиз. Мен тайёр қовурилган картошкалардан фойдаландим, сиз юқоридаги тартибда тайёрласангиз ҳам бўлади.

— Тухум ва сабзини ҳам олдиндан қайнатиб оламиз. Тухумни сариғи ва оқига ажратиб олишимиз керак бўлади. Сўнгра тухум ва сабзини майда қирғичдан ўтказиб оламиз. Гўштни ликопга текис қилиб солиб, устидан маёнез билан тўр шаклида суртиб чиқамиз. Устидан сабзини ҳам текис қилиб жойлаймиз. Озгина туз сепамиз.

Устидан қўзиқоринларни ҳам текис қилиб жойлаймиз. Яна маёнезли тўр. Қирғичдан чиққан тухум оқини ҳам текис қилиб жойлаймиз. Озгина туз сепамиз. Яна маёнезли тўр. Энди энг марказига тухум сариғи билан қуш уяси шаклини ясаймиз.

— Атрофини қовурилган картошкалар билан ўраб чиқамиз, тухум сариғидан қилинган уя очиқ қолиши керак. Уянинг атрофини укроп билан ўраймиз. Уяга қайнатилган бедана тухумларини чиройли қилиб жойлаймиз. Салатимиз тайёр.
@hofmann.uz @kittek.uz
Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods