Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ассалому алайкум, яқинларим. Мана энг яхши байрамларимиздан би | Мир природы и животных в картинках

Ассалому алайкум, яқинларим. Мана энг яхши байрамларимиздан бири Ҳайит байрами ҳам яқинлашиб қолди. Сиз унга тайёргарлик кўряпсизми?

Бугун сизлар билан Ҳайит байрами дастурхони учун махсус ширинликлар – Чак-чак тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:
Оддий хамир учун:

Эритилган сариёғ ёки маргарин – 150 гр
Ун – 250-260 гр
Сув 100 мл
Туз, дрожж – 0,5 чой қошиқ


Иккинчи хамир учун:
Эритилган сариёғ ёки маргарин – 100 гр
Ун – 200 250 гр
Шакар – 150 гр
Сув – 100 мл
Какао – 2 ош қошиқ

дрожа 0,5 қошиқ

Қайласи учун:
Асал – хоҳишга кўра
Шакар – таъбга кўра


Тайёрланиши:
Эритилган сариёғ ёки маргаринга қошиқ учида дрожж, бир чимдим туз ва ун қўшиб, яхшилаб ишлов бериб, юмшоққина хамир қорамиз. Бу хамиримизни 6 бўлакка бўлиб, музлатгичга олиб қўямиз.

— Энди иккинчи хамиримизни тайёрлаймиз. Бунинг учун идишга сариёғ, сув, шакар ва 2 ош қошиқ какао солиб, газда шакари эригунча иситамиз. Устидан дрожж ва ун қўшиб аралаштириб, шоколад рангли хамир қорамиз.

— Бу хамиримизни 3 бўлакка бўламиз, бояги 6 бўлак хамиримизнинг ҳар икки бўлагини ёйиб, орасига шу хамиримизни жойлаб, ёямиз. Сўнгра майда тўртбурчак шаклида кесиб чиқамиз. Бу тўртбурчакларни буклаб, чиройли шакл берамиз. Ёғда пишириб оламиз.

— Қайласи учун асал ва шакардан фойдаланамиз. Газда уларни аралаштириб эритиб оламиз ва пишириб олган чак-чакларимиз устидан қуямиз. Чак-чакларни идишга чиройли қилиб соламиз. Улар тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/cakeandfoods